Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Хулоса шуки, мусулмонлардан на тарих борасида, на исломий тадқиқ борасида, на бошқа умматларнинг тарихи борасида моҳири бўлмаган. Ваҳоланки, мусулмонларнинг тарих ёзишдаги тариқатлари саҳиҳ бўлиб, у воқеани кўрган кишидан ривоят қилиш ёхуд китобдаги хабарни баён этишдан иборат ривоят эди. Лекин мусулмонлар ўзга умматларнинг тарихи борасида заиф ривоятларга таянишди. Натижада бу тарих афсона ва қиссаларга тўлиб кетди. Ислом тарихи борасида ровийлар сийрат ва ҳадисда тадқиқ қилиб текширганларидек, чуқур ўрганмасдан халифа ва волийларнинг хабарлари билан чекланишди. Улар жамият ва халқнинг аҳволига аҳамият беришмади. Шу сабабли исломий тарих жамият ёки давлат ҳақида комил суратни беролмайди. Бундай суратни фақат сийрат китобларидан, саҳоба ва тобеинларнинг хабарлари ривоят қилинган ҳадис китобларидангина олиш мумкин. Исломий тарих баён этилган воқеаларни, уларни айтган ровийлар фаолиятини, санадларини, ҳодисаларни текшириб, воқеа ва ривоятлар ёрдамида ўрганиб, қайта кўриб чиқишга муҳтож. Лекин саҳобалар замонидан бошқа даврда юз берган нарсаларнинг бизга аҳамияти йўқ. Аммо саҳобалардан содир бўлган нарсалар баҳс майдонидир. Чунки саҳобаларнинг ижмоси шаръий далилдир. Саҳобалар томонидан юз берган нарсаларда ҳаёт янгиланиши билан боғлиқ жуда кўп ҳукмлар мавжуд, муаммолар саҳобалар томонидан муолажа қилинган. Демак, уларни қонун жиҳатидан билиш лозим. Саҳобаларнинг тарихи қонунчилик моддаларидан бири бўлиб, кўпгина жиҳод, зиммийларга муносабат, хирож, ушур, ернинг хирожий ёки ушрийлигини билиш, яъни ер сулҳ билан фатҳ қилинганми ёки куч биланми, омонлик, сулҳ, ғанимат, фай (ўлжа) ҳукмлари, лашкарнинг маоши ва шу каби ишларнинг барчаси ҳодиса ва ҳукмлар бўлиб, улар давлат амалига айланган. Саҳобалар келишган нарсани шаръий далил сифатида олиниши ҳамда саҳоба ёлғиз ўзи келтирган воқеани бирор мужтаҳид шаръий ҳукм деб қараши ва саҳобаларнинг, айниқса хулафои рошидинларнинг давлатни бошқариш сиёсати билан танишиш мақсадида саҳобалар тарихини билиш лозим. Чунки улар Оллоҳ ҳукмини англаш қобилияти берилганларнинг энг яхшиси, халқларга мусулмон ҳамда зиммий бўлишидан қатъий назар, ҳукм татбиқ этишни яхши тушунадиган кишилар бўлишган. Шунинг учун саҳобалар асридаги исломий давлат тарихини билиш лозим. Саҳобалар асридан кейинги исломий давлатнинг саҳиҳ тарихини ҳам билиш фойдадан холи эмас. Мусулмонларда тарих китобларидан бошқа саҳобаларнинг манбалари бўлиб, улар Абу Убайднинг «Амвол», Моликнинг «Муватто» каби китоблари ҳамда саҳиҳ ва ҳасан ривоят қиладиган ҳадис китобларидир.

 

Аммо саҳобалардан бошқаларни хабар ва маълумот сифатида билишнинг, бу хабар ва маълумотларда келган нарсалардан ибрат олишнинг зарари йўқ. Тўғри, Қуръон баъзи пайғамбарлар ва баъзи умматлар тарихини уларнинг хабарлари ва амалларини шу асосда юрадиган йўл қилиб олишимиз учун эмас, балки Оллоҳга иймон келтириб, ибодат қилиш ҳамда Оллоҳга осий бўлганларнинг оқибати ибрат бўлиши учун баён этди. Тарихнинг умматларнинг уйғонишида катта аҳамияти бор, ўтмишни билиш бугунги кунни

 

234-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260